“…Бу эса тилнинг кумулятив функцияси орқали рўйёбга чиқади. Тилнинг кумулятив функцияси деганда, тил вазифасига кўра халқ маданияти хазинасини ифодаловчи восита ва шунга кўра тил авлодлар ўртасидаги муносабатларни боғловчи халқа Уфимцеванинг фикрига кўра лексика моддий борлиқдаги нарса ва ҳодисалар ҳамда жамият тарихи билан узвий муносабатда бўлиб, нафақат тилнинг мулоқот талабалари учун хизмат қилади, балким амалда оттирилган билим тажрибасини авлоддан-авлодга етказишнинг ўзига хос кўриниши бўлиб, энг муҳими ва аҳамиятли жиҳати моддий борлиқ категориялари ва ижтимоий омиллар билан ўзаро муштаракликда мавжуддир(6). Шунингдек, Г. Д. Томахиннинг таъкидлашича, тилнинг номинатив (атов) бирликларининг семантик структурасида муайян тил жамоаси ижтимоий қарашларидаги миллий маданиятни ифодаловчи воқелик намоён бўлади.…”